Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда ойига 1 миллионга яқин тест ишлаб чиқарилмоқда – Беҳзод Мусаев

Бош вазир ўринбосарининг маълум қилишича, қисқа вақт ичида 170дан ортиқ тест лабораториялари харид қилинган.

1148views0replies
0

UzNews.uz

Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида очилган лабораторияда бир ойда 1 миллионга яқин тест ишлаб чиқарилмоқда. Бу ҳақда бош вазир ўринбосари Беҳзод Мусаев Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясидаги нутқида маълум қилди.  
–  Бошида тест воситалари Хитойдан харид қилиб келинган. Мавжуд лабораторияларда санитария ҳолатлари яхши эмасди. Қисқа вақт ичида 170дан ортиқ тест лабораториялари харид қилинди. Тестни ўзимизда чиқаришга эришдик. Ҳозирги кунда бир ойда 1 миллионга яқин тестларни Инновацион ривожланиш вазирлиги қошида очилган лабораторияда йўлга қўйилди, - деди Бош вазир ўринбосари.
Шунингдек, Беҳзод Мусаев мамлакатдаги тиббий ҳамда дори-дармон воситаларига бўлган эҳтиёжнинг ҳам босқичма-босқич қондирилаётганини таъкидлади.  
– 15 мартда бошланган карантин пайтида оддий ниқобга бўлган эҳтиёж қондирилмаган эди. Мана шу қисқа давр ичида 200дан ортиқ корхоналар кунига 7 миллион ниқобни ишлаб чиқаряпти. Юртимизда фармсаноат охирги уч йилда кескин ривож топяпти. Булар қаторига қонни суюлтирувчи “Гепарин”, “Эноксапарин”, бундан ташқари, керакли гармон воситалари “Дексаметазон”, буларнинг ҳаммаси ҳозир Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмоқда. Шу ҳафтадан бошлаб ўпка яллиғланишида самарасини бераётган “Ремдесивир” дориси ҳам ишлаб чиқарилиб, рўйхатга олинди. Шу билан бир қаторда, қўшни Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Грузия, Туркманистон мамлакатларига экспорт қилиб келяпмиз, - деди бош вазир ўринбосари халқаро пресс-клубнинг 25 сентябрь куни ўтказилган сессиясида.
Эслатиб ўтамиз, Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Илғор технологиялар маркази биотехнологлари томонидан COVID-19 касаллигини келтириб чиқарувчи SARS-CoV-2 коронавирусини аниқлови ПЗР-тест тизими ишлаб чиқилганди.
1148views0replies
0

Изоҳлар