Ҳодисалар

Украинада Aн-26 самолёти ҳалокатга учради. 25 курсант ҳалок бўлган — видео

Бортда ҳарбий ҳаво кучлари институти курсантлари бўлган, улар мазкур ҳарбий самолётда ўқув парвози машқида бўлган.

Украинада Aн-26 самолёти ҳалокатга учради. 25 курсант ҳалок бўлган — видео
Фото:РИА Новости

Кеча, 25 сентябрь куни бортида 27 киши бўлган Украинанинг Ан-26 самолёт Харьков яқинидаги Чугуев шаҳри яқинида қулаб тушди.  

 

Маълум қилинишича, бортда Кожедуб ҳаво кучлари институти курсантлари бўлган, курсантлар мазкур ҳарбий самолётда ўқув парвози машқида бўлган.

 

Сўнгги маълумотларга кўра, 25 киши вафот этган, 2 кишининг тақдири номаълум. Мамлакат президенти Зеленскийнинг фавқулодда ҳолат содир бўлган жойга шанба куни, яъни бугун етиб келиши маълум қилинган.  

 

Харьков яқинидаги Aн-26 ҳалокатига двигателнинг носозлиги сабаб бўлган, деб ёзмоқда маҳаллий ОAВ Мудофаа вазирлигидаги манбасига асосланиб.

 

Харьков вилояти губернатори ҳам экипаж Aн-26 учувчиси самолёт қулашидан олдин самолётнинг чап двигатели ишламай қолгани ҳақида хабар берганлигини айтган.

 

26 сентябрь Харьков вилоятида Aн-26 ҳалокати қурбонлари учун мотам куни деб эълон қилинди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ