Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Labo’га 10-15 та одам ортган ҳайдовчи жавобгарликка тортилди — видео

Самарқандда ҳайдовчи инсонлар хаётини хавф остига қўйиб транспорт воситасини бошқарган.

538views0replies
0

Самарқанд вилояти ИИБ

Ижтимоий тармоқларда Самарқанд вилоятига тегишли давлат рақамига эга Labo автомобили 10-15 та одамларни юклаган ҳолда ҳаракатланаётгани видеоси тарқалди.  
Ҳолат вилоят Ички ишлар бошқармаси томонидан ўрганиб чиқилди, дея хабар бермоқда Самарқанд вилояти ИИБ матбуот хизмати.   
Инсонлар хаётини хавф остига қўйиб транспорт воситасини бошқарган ҳуқуқбузар ҳайдовчига нисбатан маъмурий чора кўрилди.
Вилоят ИИБ ҳайдовчилардан йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидаларига риоя қилишларини сўраган.
538views0replies
0

Изоҳлар