Жамият

ДТМ: 189 балл билан «контракт» – бунга имтиёзлар сабаб

Айрим имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

ДТМ: 189 балл билан «контракт» – бунга имтиёзлар сабаб
Фото:ЎзА

Жорий йил якуний танлов рўйхатида айрим бакалавриат таълим йўналишларида максимал 189 баллни тўплаган ҳолда, тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган абитуриентлар мавжуд. Мазкур ҳолатга Давлат тест маркази ўз муносабатини билдирди.  

 

ДТМга кўра, мазкур таълим йўналишларига юқорида қайд этилган имтиёзга эга абитуриентлар ҳам рўйхатдан ўтган бўлиб, ушбу тоифадаги абитуриентлар сони ажратилган давлат грантлари сонига тенг ёки ундан кўп бўлган ҳолатлар ҳам учрайди.

 

Шунинг учун айрим бакалавриат таълим йўналишларида 189 балл тўплаган абитуриентлар ҳам тўлов-контракт асосида талабаликка тавсия этилган.

 

Айрим имтиёзга эга абитуриентлар умумий қабул параметрлари асосида талабаликка қабул қилинади, уларга қўшимча қабул параметрлари ажратилмайди.

 

Шунингдек, ДТМ агарда тест синовлари натижалари абитуриентларни қониқтирмаса, Давлат тест марказига апелляция билан мурожаат қилишлари мумкинлигини маълум қилди.

 

Апелляция комиссияси ўз фаолиятини 28 сентбярь куни бошлайди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64633(+115)
Соғайганлар61734(+0)
Вафот этганлар541(+1)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ