Излаш
RUUZ

Жамият

ДТМ сайти техник носозликка учрадими?

Бугун соат 15:00 дан абитуриентлар мандат жавобларини кўриш имконияти ваъда қилинган эди.

1105views0replies
0

Жамшидбек Одилов

2020–2021-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари бўйича танлов натижалари 25 сентябрь куни 15:00 да Давлат тест марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши маълум қилинган эди.
Бироқ ДТМ сайти айтилган вақтдан бери техник носозликлар кузатилмоқда – Марказ сайти ишламаяпти.
Ҳозирча ДТМ томонидан вазиятга ҳеч қандай расмий муносабат билдирилгани йўқ. UzNews.uz мухбирининг ДТМ матбуот котиби билан боғланишга уриниши ҳам бесамар кетди.
Ушбу ҳолатга ЎзА бош директори ўринбосари Хушнуд Худойбердиев муносабат билдириб, тизимга катта юкланиш бўлаётгани сабабли, dtm.uz, abitur.dtm.uz сайтлари очилмаяпти ёки омади келганларга ўта қийинчилик билан очиляпти. Ҳозирча натижаларни кўришнинг имкони бўлмаяпти, дея хабар қолдирган.
1105views0replies
0

Изоҳлар