Излаш
RUUZ

Жамият

ДТМ олий таълим муассасаларига ўртача кириш балларини эълон қилди

Танлов натижаларига кўра, давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни ташкил этган.

2784views0replies
0

UzNews.uz

Тест синовларининг танлов натижаларига кўра, республика ОТМлари бакалавриатига жами 140 068 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди (ўтган йилдаги 102 350 нафарга нисбатан 37 718 тага кўп), дея хабар берди ДТМ матбуот хизмати.  
Шундан:
–  давлат гранти асосида – 28 173 нафар (жами топширганларнинг 20,1%) абитуриент (2019 йилдаги 18 130 нафарга нисбатан 10 043 тага кўп);
–  тўлов-контракт асосида – 111 895 нафар (жами топширганларнинг 79,9%) абитуриент (2019 йилдаги 84 220 нафарга нисбатан 27 675 тага кўп) талабаликка тавсия этилди.
Танлов натижаларига кўра:
–  давлат гранти асосида ўртача ўтиш бали – 133,3 баллни;
–  тўлов-контракт асосида ўртача ўтиш бали – 110,6 баллни ташкил этди.
Республика олий таълим муассасаларига давлат гранти асосида минимал ўтиш бали – 68,0 балл, тўлов-контракт асосида минимал ўтиш бали – 56,7 балл этиб белгиланди.
2784views0replies
0

Изоҳлар