Бугун, 25 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 15:35 да (Москва вақти билан 13:35) Telegram’даги носозликлар қайд этила бошланди.
Маълум қилинишича, мессенжердаги вақтинча узилишлар Россиянинг Европа қисмидаги – Москва ва Санкт-Петербург шаҳарлари шунингдек, Беларусь, Украина, Германия, Италия, Эстония, Латвия, Франция ва Венгрия каби давлатларда кузатилган.
Мессенжердаги вақтинча узилишлар Ўзбекистонда ҳам соат 16:00 дан бошлаб кузатилди.