Коронавирус

Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина Ўзбекистонга олиб келинади

Маълум қилинишича, жорий йилнинг ўзида 10 миллион доза вакцина Ўзбекистонга келтирилади.

Коронавирусга қарши 35 млн доза вакцина Ўзбекистонга олиб келинади
Фото:Дмитрий Куракин / Россия ССВ

Россия тўғридан тўғри инвестициялар фонди ва "Laxisam" компанияси коронавирусга қарши 35 миллион дозагача вакцинани Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича келишувга эришган. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг расмий Telegram-каналида маълум қилинди.  

 

Хабар берилишича, 2020 йилда 10 миллион доза, 2021 йилда эса яна 25 миллион доза вакцина етказиб бериш режалаштирилмоқда. Мазкур вакцина клиник тадқиқотлар натижаларига кўра, коронавирусга қарши ўзининг самарадорлиги ва хавфсизлигини исботлаган.

 

Ҳозирги вақтда Россия тўғридан тўғри инвестициялар фондига МДҲ, Европа, Осиё, Яқин Шарқ ва Лотин Aмерикасининг 50 дан ортиқ мамлакатларидан 2020-2021 йиллар учун 1,2 миллиард дозадан ортиқ вакцинага буюртмалар келиб тушган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ