Излаш
RUUZ

Тайинловлар

Шуҳрат Ғаниев Фарғона вилояти ҳокими лавозимидан кетади

Бугун Президент Администрацияси раҳбари иштирокидаги йиғилиш ўтказилиши кутилмоқда.

1067views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 25 сентябрь куни, Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Президенти Администрацияси Раҳбари Зайнилобиддин Низомиддинов бошчилигида йиғилиш бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қайд этилишича, ташкилий масала кўрилиши кутилаётган йиғилишда Наманган вилояти ҳокими вазифасида ишлаб келаётган Хайрулла Бозоровни Фарғона вилояти ҳокими этиб тайинлаш масаласи кўриб чиқилади. 
Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев эса бошқа ишга ўтиши кутилмоқда.
ЎзА бош директори ўринбосари Хушнудбек Худойбердиев Telegram-каналида Шуҳрат Ғаниев Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланишини маълум қилди.  
Эслатиб ўтамиз, Бош вазирнинг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимини эгаллаб келган Ўктам Барноев 20 сентябрь куни 56 ёшида вафот этганди.  
1067views0replies
0

Изоҳлар