Излаш
RUUZ

Жамият

1 октябрдан истеъмолчиларга замонавий газ ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланади

Президент қарори билан табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади.

880views0replies
0

UzNews.uz

Табиий газ назорати ва ҳисобининг янги тизими жорий этилади. Бу ҳақда Президентнинг “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги қарорида белгилаб берилди.   
Қарорга мувофиқ, “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш” лойиҳаси доирасида: 
– табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими (Тизим) “ишлаб чиқариш – газ тақсимлаш станцияси – туман (шаҳар) чегараси – йирик участкалар кириш қисми – истеъмолчи” принципида жорий қилинади;
– ҳисоблагичлар биринчи навбатда аҳолининг табиий газ истеъмоли ва қарздорлик даражаси юқори бўлган ҳудудларга ўрнатилади.
Лойиҳа доирасида республика бўйича жами 3 млн 546 минг 148 та электрон газ ҳисоблагич ўрнатилиши режалаштирилган.  
Тизим:
– 2020 йил 1 октябрга қадар Қибрай, Зангиота ва Тошкент туманларида;
– 2021 йил 1 февралга қадар Ўрта Чирчиқ, Чиноз, Юқори Чирчиқ, Янгийўл ва Кармана туманлари ҳамда Тошкент, Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Наманган, Нукус, Самарқанд, Термиз, Урганч, Қарши, Каттақўрғон, Қўқон, Марғилон шаҳарларида ва бошқа қарздорлик даражаси баланд бўлган ҳудудларда ўрнатилади.
2021 йил 1 августга қадар республиканинг бошқа ҳудудларида истеъмолчиларга замонавий ҳисоблагичлар ўрнатилиб, Тизим тўлиқ жорий этилади. 
Лойиҳани молиялаштириш ва 2021 йил 1 августга қадар амалга ошириш учун 150 миллион АҚШ доллари миқдорида кредит жалб қилинади. 
Энергетика вазирлиги лойиҳа ўз вақтида амалга оширилишига масъул ижрочи орган ҳисобланади.
Қарор билан Ҳисоб палатасида Электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларининг жорий этилишини ҳамда ҳисоб-китоблар ҳолатини мониторинг қилиш шўъбаси ташкил этилди. 
Ҳисоб палатасига қуйидаги қўшимча вазифалар юклатилди:
– таъминотчи корхоналарнинг тақсимлаш тармоқларида электр энергияси ва табиий газ йўқотишларининг ўзгаришини таҳлил қилиш;
– электр энергияси ва табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимларини жорий этиш ҳолати, ўзаро ҳисоб-китоблар ва мавжуд дебитор-кредитор қарздорликларининг таҳлили ва мониторингини олиб бориш;
– махсус ҳисоб рақамларга пул тушумлари, уларнинг мақсадли сарфланиши ҳамда кредит маблағлари қайтарилиши устидан тизимли назорат ўрнатиш.
2021 йил 1 июнга қадар Тизим билан мувофиқликда ишловчи замонавий биллинг тизими яратилади.
880views0replies
0

Изоҳлар