Излаш
RUUZ

Жамият

Маҳалла муаммоларини эшитиш учун Call-марказ ташкил этилади

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тузилмасида махсус бошқарма ва Call-марказ ташкил этилади.

676views0replies
0

Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

“Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш борасидаги фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.  
Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги марказий аппарати тузилмасида Мурожаатлар билан ишлаш бўлими ва Хотин-қизлар муаммолари билан ишлаш бўлими негизида 5 нафар штат бирлигидан иборат Вазирликнинг Мурожаатлар билан ишлаш бошқармаси ҳамда Бошқарма таркибида аҳоли муаммоларини масофадан тезкор қабул қилиш ва кўриб чиқилишини мувофиқлаштириб борувчи Call-марказ ташкил этилади.
Бошқарманинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
—  аҳоли билан тўғридан-тўғри мулоқотни йўлга қўйиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишда мурожаатлар билан ишлашнинг самарали тизимини ташкил қилиш;
—  мурожаатларнинг қонун ҳужжатлари талабларига қатъий амал қилган ҳолда тўлиқ, холис ва ўз вақтида кўриб чиқилиши ҳамда аниқланган муаммоларнинг ҳал этилишини назорат қилиш;
—  келиб тушган мурожаатларнинг кўриб чиқилиши ва ҳал этилиши устидан “маҳаллабай” тизимли мониторингини олиб бориш;
—  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги тизимида мурожаатлар билан ишлашни такомиллаштириш ва самарали ташкил қилиш бўйича ташкилот ва идоралар билан ҳамкорлик ўрнатиш.
Вазирликка Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда мазкур қарорнинг мазмун-моҳияти, аҳамияти ва Call-марказга келиб тушаётган мурожаатларни ҳал қилиш бўйича олиб борилаётган ишларни мунтазам ёритиб бориш вазифаси юклатилган.
Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 9 октябрига қадар давом этади.
676views0replies
0

Изоҳлар