Излаш
RUUZ

Жамият

Фаолияти қониқарсиз маҳалла раислари муддатидан олдин ишдан олиниши мумкин

Амалдаги таҳрирга қатор тўлдиришлар киритиш таклиф қилинмоқда.

638views0replies
0

Иллюстрация / t.me/mahallavaoilainfo

Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунга қатор ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни таклиф қилмоқда. Тегишли лойиҳа Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойланди.
Ушбу қонуннинг 24-моддасига Халқ депутатлари Кенгашининг ваколатларини кенгайтириш таклиф қилинган. Унга кўра, Халқ депутатлари Кенгаши фаолияти «қониқарсиз» деб топилган ва юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаётган маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли)нинг ҳисоботларини эшитиш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин. 
Шунингдек, Халқ депутатлари Кенгаши томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари (оқсоқоли)нинг ҳисоботларини эшитади.
Давлат ҳокимияти органларига йил якунлари бўйича «намунали» деб топилган фуқаролар йиғинлари раисларини (оқсоқолини) давлат ҳокимияти органларининг кадрлари захирасига киритиш бўйича тавсиялар беради.
638views0replies
0

Изоҳлар