Жамият

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан иш очилди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ўн минглаб электр энергияси истеъмолчилари тармоқдан узилгани юзасидан иш очди.

“Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан иш очилди
Фото:UzNews.uz

Монополияга қарши курашиш қўмитаси “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан иш очди.

 

Маълум қилинишича, кеча, 24 сентябрь куни Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигининг қонун ҳужжатларини бузилганлигини кўриб чиқиш бўйича махсус комиссияси “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга нисбатан, электр энергиясидан қарздорлик учун узилгани, кейинчалик тегишли тўлов амалга оширилган бўлишига қарамай, тармоққа ўз вақтида қайта уланиши таъминланмаганлиги натижасида истеъмолчилар ҳуқуқларини бузилганлиги юзасидан қўзғатилган ишни кўриб чиқди.

 

Махсус комиссия қарорига кўра, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖ томонидан бир қатор тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар талаблари бузилишига йўл қўйилган деб топилди.

 

Шунингдек, “Toshkent shahar elektr tarmoqlari korxonasi” АЖга юқорида келтирилган қонун ҳужжатлар талабларни бузилиш ҳолатларини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик бўйича кўрсатма берилган.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 15-16 сентябрь кунлари ўн минглаб электр энергияси истеъмолчилари тармоқдан узиб қўйилганди.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64010(+98)
Соғайганлар61068(+0)
Вафот этганлар534(+0)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ