Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Каменск-Шахтинскийдаги палаткали лагерда вафот этган ўзбекистонлик юзасидан ахборот берилди

Ўзбекистон фуқароларини махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири ўзини ёмон ҳис қила бошлаган.

1217views0replies
0

UzNews.uz

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти Россиянинг Ростов вилояти Каменск-Шахтинский шаҳридаги палаткали лагерда вафот этган ўзбекистонлик юзасидан ахборот берди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 19 сентябрь куни Ўзбекистон фуқароларини махсус поездга чиқариш чоғида йўловчилардан бири – 1987 йил 13 сентябрда туғилган Ўзбекистон фуқароси Р.Ж. “Лихая” станцияси олд томонидаги майдонда ўзини ёмон ҳис қила бошлаган ва у тез тиббий ёрдам етиб келгунича вафот этган.
Ўзбекистоннинг Ростов-Дон шаҳридаги Бош консулхонаси берган маълумотга кўра, бу фуқаро палаткали лагерда яшамаган. Санкт-Петербург шаҳридан етиб келгач, Р.Ж. соғлиги ёмонлашгани сабабли 14 сентябрь куни Шахти шаҳри Марказий шаҳар шифохонасига ётқизилган ва шу ердан “Лихая” станциясига олиб борилган.
Фуқаронинг коронавирус билан касалланганлиги тасдиқланмаган.
«Ташкилий ва консуллик-ҳуқуқий масалалар ҳал қилинганидан кейин марҳумнинг жасади чартер рейс орқали Ватанга юборилди», дейилади ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти хабарида.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Самара вилоятида Ўзбекистонга қайтиш мақсадида Қозоғистон билан чегара ҳудудида тўпланган ўзбекистонликларни олиб келиш учун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россияга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.
1217views0replies
0

Изоҳлар