Излаш
RUUZ

Жамият

АҚШ Ўзбекистонга қатор маҳсулотларни экспорт қилишига рухсат берди

Энди Ўзбекистон АҚШга бешдан ортиқ қуруқ мева ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспорт қила олади.

1103views0replies
0

twitter.com/usembtashkent

АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ҳайвонлар ва ўсимликлар саломатлигини назорат қилиш хизмати (APHIS) Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини баҳолаш жараёнини якунлади. Бу ҳақда АҚШнинг Ўзбекистондаги Элчихонаси маълум қилди.
APHIS тижорий директори Пракеш Хеббар сўзларига кўра, АҚШ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ловия, мош, нўхат, бодом, ёнғоқ, майиз, қуритилган ўрик, олхўри ва анжир меваларини экспорт қилишига рухсат берди.  
“Тез орада америкалик истеъмолчилар Ўзбекистоннинг мазали таъмидан баҳраманд бўлишлари мумкин”, дейилади элчихона хабарида.
1103views0replies
0

Изоҳлар