Излаш
RUUZ

Реклама

Haval автомобиллари Ўзбекистонда

Haval брендининг расмий дистрибютори Тошкентда 3S принципи асосида янги премиал йўлтанламас автомобиллар ва кроссоверларни таклиф қилади: шоурум, хизмат ва эҳтиёт қисмлар омбори.

2368views0replies
0

21 сентябрь куни Тошкентда Европа ва МДҲ давлатларининг барча стандартлари асосида ишлаб чиқарилаётган ва дунё мамлакатлари ҳамда МДҲда тан олинишни бошлаган премиал Haval номли хитой брендига тегишли йўлтанламас автомобиль ва кроссоверларнинг савдоси бошланди. SHOSH AUTOTRADE GROUP (ТМ SHARQ MOTORS) Ўзбекистон ҳудудида сертификациядан ўтиб, Haval бренди остидаги автомобилларнинг расмий дистрибюторига айланди.
Haval – Хитойдаги Great Wall Motors компаниясида премиум синфда йўлтанламас автомобиллар ва кроссоверларнинг ишлаб чиқарувчи бўлинмаси ҳисобланади. Haval бренди 2013 йилда ўз тарихини бошлади. Ушбу бренд автомобиллари қатори ноёб дизайни ҳамда нарх-сифат кўрсаткичининг ажойиб нисбати билан фарқ қилади. Www.autostat.ru саҳифасининг маълумотларига қараганда, 2020 йилнинг биринчи ярмида Россияда энг кўп сотиладиган хитой автомобилларининг ТОП 3талигига Haval H6 кирди.
Расмий дистрибютор қуйидаги моделларни тақдим этмоқда:
Haval H2 – ўз синфида энг илғор турбонаддувли двигателга эга ихчам кроссовер, қулай ва тежамли, ёрқин дизайн-экстерьери ва кўплаб қулай ва фойдали бошқарув функциялари билан ажралиб туради. Хавфсизлик савиясига, замонавий ва қулай бошқарув элементларига ва мультимедиага алоҳида эътибор қаратилган.
Intelligent комплектациясида тақдим этилган - 274 000 000 сўм.
All New Haval H6 – Россия ва Хитойда энг кўп сотиладиган автомобиллардан бири, энг замонавий техника билан таъминлангани ва салонидаги мислсиз муҳити билан бошқаларидан фарқ қилади. Ҳайдовчи учун бошқарувни такомиллаштирувчи ва автомобиль хавфсизлигини оширувчи кўплаб қулай функциялар билан жиҳозланган.
Иккита комплектацияда мавжуд: Fashionable – 305 000 000 сўм, Supreme – 335 000 000 сўм.
Haval H9 – башанг кенг салон, смарт-датчиклар ва ҳаракатланиш вақтида кўмаклашувчи тизимларга эга рамали тўлиқ приводли автомобиль. Қулайлик ва хавфсизликка янада кўпроқ эътибор қаратилган.
Dignity комплектациясида тақдим этилади – 498 000 000 сўм.
Автомобиллар Хитойдан етказилади, ҳозирда мавжуд, божхонада расмийлаштирилган. Тўлов амалга оширилиши билан автомобиль шу заҳоти эгасига топширилади. Шунингдек лизингга харид қилиш мумкин, олдиндан буюртма бериш имкони тақдим этилади.
Талабларга тўлиқ жавоб берадиган автохизмат – автосалоннинг яна бир афзаллиги, автосалон базасида Haval хизмат-маркази ҳамда эҳтиёт қисмлар омбори ташкил этилган. Бу Haval расмий дилер базасида сервисининг маҳаллийлаштирилишида яна бир қадам, бу эса ўз ўрнида бренд ўз маҳсулотига ишонишини намоён қилади ва жуда катта қизиқиш уйғотади. Барча харид қилинган Haval автомобилларига 3 йил ёки 100 000 км кафолат тақдим этилади.
Мижозларга қулайлик яратиш мақсадида Haval расмий дистрибютори «автомобилни амалда синаб кўриш» имкони – тест-драйв хизматини тақдим этади. Айнан тест-драйв шарофати билан барча автомобиль харид қилишни ният қилган мижозлар ҳамда келажакдаги ушбу бренд автомобилларининг эгасига айланадиган ҳайдовчилар амалда автомобилни ҳис этишлари, ҳаракатга келганида ҳайдовчи учун ёрдам сифатида барпо этилган барча тизимларни синаб кўришлари ҳамда Haval гўзаллик муҳитига шўнғишлари мумкин.
Шоурум ходимлари автомобиллар қатори ҳақида барча керакли маълумотларга эга, ҳар бир автомобилнинг афзалликлари, техник кўрсаткичлари ва ёқимли хусусиятлари ҳақида айтиб беришади.
Сотувга старт берилгани ҳақидаги репортажни қуйидаги манзил бўйича кўришингиз мумкин.
Батафсил маълумотучун: (+998) 71−208−41−41.
Манзил: Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Авайхон кўчаси, 98А.
Сайт: haval.uz
Telegram (онлайн-маслаҳат): t.me/havaluz
Instagram: @haval.uzbekistan
Реклама ҳуқуқлари асосида
2368views0replies
0

Изоҳлар