Излаш
RUUZ

Жамият

Вазирлик IMEI кодлар юзасидан баёнот берди. Уни рўйхатдан ўтказишда SIM-карта ариза берувчининг номида бўлиши керакми?

АКТ вазирлиги мобил қурилмаларнинг IMEI кодларини рўйхатдан ўтказишнинг янги тартиби юзасидан баёнот берди.

942views0replies
0

UzNews.uz

Aхборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги IMEI кодларини рўйхатга олиш тизими ва аввалроқ бу тизимга ўзгартириш киритилгани юзасидан баёнотини эълон қилди. https://mitc.uz/uz/news/view/1687 
Вазирликнинг ҳажман катта бўлган баёнотининг қисқача мазмуни қуйидагича:
IMEI кодларини рўйхатга олиш тизимини жорий этишдан мақсад истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш, сифатсиз мобил қурилмаларнинг кириб келиши ҳамда унинг ноқонуний савдосининг олдини олишдир.
Бунинг учун мобил қурилмаларнинг божхона нормаларига риоя этилганлиги текширилади, яъни фуқаронинг Ўзбекистон чегарасини кесиб ўтганлиги тўғрисидаги маълумотлар текширилади. Шу мақсадда Тизим оператори Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази билан электрон ахборот алмашинувини йўлга қўйган.
Аммо, рўйхатдан ўтказиш масофавий ёки онлайн тарзда амалга оширилаётганида фуқароларнинг паспорт маълумотларини айнан шу шахснинг ўзи ёки бошқа шахс томонидан тақдим қилинаётганлигини тизим орқали аниқлаш имкони бўлмайди. Бу эса учинчи шахсларнинг паспорт маълумотларидан фойдаланиб, мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш имкониятини туғдиради.
Шу асосда Тизим оператори қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилганлиги талаб этмоқда.  
Маълумот учун, 2019 йилнинг 1 январидан 15 сентябргача 58,8 минг дона мобил қурилма импорти амалга оширилган,  жорий йилнинг шу даврида мобил қурилмаларнинг импорт хажми 7,7 баробарга ошган.
Бугунги кунда мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тизими орқали 47,14 млн. дан зиёд IMEI кодлар рўйхатдан ўтказилган.
Эслатиб ўтамиз, IMEI-кодларни рўйхатга олиш тартиби Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 сентябрдаги 778-сон қарори билан тасдиқланган Низомда белгилаб берилган.
Мазкур Низомнинг 29-бандига кўра, мобил қурилмаларни рўйхатга олиш учун жисмоний шахс қуйидагиларни тақдим этади:
–  белгиланган шакл бўйича тўлдирилган Анкетани, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилган мобил қурилмаларнинг маркаси, модели, сони ва IMEI-кодлари;
–  ўзи келиб мурожаат этганда — Тизим оператори ёки Тизим рўйхатга олувчиси томонидан нусхани олиш учун фуқаролик паспортини.
ЯИДХП, SMS, USSD сўрови ва Тизим операторининг сайти орқали рўйхатга олинганда эса фуқародан паспорт талаб қилинмайди.
Мазкур бандда ва Низомнинг бошқа бандларида ҳам IMEI-кодни рўйхатдан ўтказиш чоғида телефон рақами (SIM-карта) ариза берувчининг номида бўлиши кераклиги ҳақида қоида киритилмаган. 
Шунингдек, белгиланган тартибга кўра, жисмоний шахсдан ушбу Низомнинг 29-бандида назарда тутилмаган ҳужжатлар ва маълумотларнинг тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
942views0replies
0

Изоҳлар