Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда энг кўп машина сотиб олган ҳудуд аниқланди

2020 йилнинг 1 январь ҳолатига жисмоний шахсларга тегишли 2 580 133 та автотранспорт борлиги маълум қилинди.

1288views0replies
0

UzNews.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда жисмоний шахсларга тегишли бўлган автотранспорт воситаларининг сони 2 580 133 тани ташкил этган.  
Давлат статистика қўмитасига кўра, мазкур автотранспорт воситаларидан:
Енгил автомобиллар – 2 410 421 та 
Юк автомобиллари – 150 294 та 
Автобуслар – 5 072 та 
Микроавтобуслар – 10 590 та
Махсус  транспортлар – 3 756 та
Маълумот ўрнида, 2020 йил 1 январь ҳолатига республика ҳудудларида энг кўп Самарқанд (311 997 та), Тошкент (253 073 та) ва Фарғона (243 230 та ) вилоятлари аҳолисида автотранспорт воситалари мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, қўмита 2019 йилда ўртача ҳар 100 та уй хўжалигига 47 та енгил автомобиль тўғри келишини маълум қилганди.
1288views0replies
0

Изоҳлар