Излаш
RUUZ

Жамият

Самарадаги ўзбекистонликлар бу сафар автобусда олиб келинади

Режага мувофиқ, автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади.

751views0replies
0

Транспорт вазирлиги

Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида бўлиб турган ўзбекистонликларни олиб келишга дастлабки автобус карвони йўлга чиқди.  
Қайд этилишича, тегишли вазирлик ва давлат идоралари ҳамда Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Россиядаги дипломатик ваколатхоналари саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистонга қайтиш истагида бўлган Россия Федерациясининг Қозоғистон билан чегара олди ҳудуди Самара вилоятида тўпланиб қолган фуқароларни ватанга олиб келиш мақсадида махсус автобус қатнови ташкил этилмоқда. 
Мазкур автобус қатновлари Транспорт вазирлиги ҳузуридаги “Uzautotrans service” корхонаси томонидан амалга оширилади. Бугун 15 та автобусдан иборат илк карвон Россиянинг Самара вилоятига йўлга чиқди.
Қатновни бажаришга жалб этилган 40 нафар ҳайдовчиларнинг барчаси йўлга чиқишдан аввал коронавирусга тест топширишди.
Режага мувофиқ автобуслар 25 сентябрь куни белгиланган манзилга етиб боришади. Шу куннинг ўзида автобуслар 700 дан ортиқ йўловчиларни олиб Ўзбекистон томон йўлга чиқади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарадаги ўзбекистонликлар йўловчи поездлари ва чартер рейслари орқали олиб келинган эди.
751views0replies
0

Изоҳлар