Излаш
RUUZ

Жамият

Нью-Йоркдa ўзбек мактаби очилди. У ерда "Одобнома" ва бошқа фанлар ўқитилади

Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида олиб борилади.

1034views0replies
0

Uzbek American Community Center / Facebook

Нью-Йоркдa ўзбек мaктaби очилди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати маълум қилди.  
Қайд этилишича, мазкур мактаб Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, хорижий мамлакатлардаги дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари чет элларда вақтинча бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари ҳамда хорижда яшовчи ватандошларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш доирасида ташкил этилган.
«Нью-Йоркнинг Бруклин мавзесида (AҚШ) “Ziyo Art” ўзбек мактаби иш бошлади, унинг расмий очилиш маросими 2020 йил 19 сентябр куни бўлиб ўтди. Тадбир Ўзбекистоннинг Нью-Йоркдаги Бош консулхонаси ва “Mahalla USA” диаспора ташкилоти билан биргаликда ташкил этилди», дейилади вазирлик хабарида.
Бош консулхона маълумотларига кўра, мактаб 16 Avenue О, Brooklyn NY 11204 манзилида жойлашган бўлиб, қуйидаги фанлар бўйича машғулотлар олиб борилади: “Ўзбек тили ва адабиёти”, “Одобнома”, “Тасвирий санъат”, “Шахмат” ва “Математика”.
Дарслар шанба ва якшанба кунлари ўзбек тилида Ўзбекистондан олинган махсус ўқув материалларидан фойдаланган ҳолда малакали ўқитувчилар томонидан олиб борилади. Ўқитувчилар танлов асосида саралаб олинган.
Бош консулхона Ўзбекистон Ҳукумати номидан ўзбек мактаби кутубхонаси фондига китоблар ва бадиий адабиётларни топширди.
1034views0replies
0

Изоҳлар