Излаш
RUUZ

Коронавирус

ССВ коронавирус бўйича сўнгги янгиланишларни эълон қилди

Ўзбекистонда COVID-19’дан соғайганлар сони 56 мингдан ошди.

1085views0replies
0

Иллюстрация / ЎзА

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 6 октябрь соат 18:00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 146 тага ошиб 59 343 нафарни ташкил этмоқда.  
Қайд этилишича, янги касалланиш ҳолатларининг 96 нафари Тошкент шаҳрида, 30 нафари Наманган вилоятида, 20 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шу билан бирга, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.
Бугун айни пайтга қадар, Тошкент шаҳрида 164 нафар, Тошкент вилоятида 92 нафар, Андижон вилоятида 12 нафар, Қорақалпоғистон Республикасида 10 нафар, Қашқадарё вилоятида 10 нафар, Фарғона вилоятида 8 нафар, Сурхондарё вилоятида 6 нафар, Навоий вилоятида 5 нафар бемор тузалди.
Шундай қилиб, Ўзбекистонда 56 058 (+307) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалди ва соғайиш кўрсаткичи 94 фоизга етди.
Ҳозирда 2 796 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.
1085views0replies
0

Изоҳлар