Излаш
RUUZ

Жамият

Кўп қадам ташлаган ўзбекистонликларга қатор имтиёзлар берилади

Мамлакатда оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритиш бўйича қарор лойиҳаси муҳокамага чиқарилди.

1115views0replies
0

Sputnik / Дильшода Рахматова

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги муаллифлигида “Оммавий спортни ривожлантириш ва соғлом турмуш тарзини ҳар бир фуқаронинг ҳаётига киритишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарор лойиҳаси жойлаштирилди.  
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги Адлия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда 2021 йил 1 февралга қадар аҳолини кунлик юриш ва югуришга тарғиб қилиш мақсадида “Янги нафас” платформасини яратади ва унинг ишлаш тартибини тасдиқлайди. Бунда, бир кунда камида ўн минг, бир ой давомида уч юз минг, бир йил давомида 3,6 млн қадам юрган шахсга барча давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида 50 фоиз имтиёз берилишини ҳамда спорт иншоотларидан фойдаланиш учун абонемент тақдим этилишини ишлаб чиқади.
Шунингдек, қарорга кўра, барча телеканаллар, шу жумладан хусусий телеканаллар эфирида ҳар куни уч марта (соат 7.00, 12.00 ва 17.00 да) нуфузли спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари иштирокидаги 5 дақиқадан иборат оммавий бадантарбия машғулотлари ҳам кўрсатилади.
1115views0replies
0

Изоҳлар