Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Ўзбекистон ташқи қарзи ҳақида маълум қилинди. У йил бошидан буён қарийб 13 фоизга ошган

Ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 261 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 168 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.

666views0replies
0

offshoreview.eu

Ўзбекистон ташқи қарзининг умумий ҳажми 2020 йил бошидан 12,7 фоизга ёки 3,1 млрд. долларга ошган ҳолда, 2020 йил 1 июль ҳолатига 27,6 млрд. долларни ташкил қилди. 
Бу ҳақда Марказий банк томонидан нашр этилган 2020 йилнинг I ярим йиллик якунлари бўйича "Ўзбекистон Республикаси тўлов баланси, халқаро инвестицион позицияси ва ташқи қарзи" нашрида маълум қилинди.
Унга кўра, 2019 йилнинг 1 январь ҳолатига мамлакат ташқи қарзининг умумий ҳажми 17 295 млрд долларни ташкил қилган бўлса, 2020 йилнинг январига келиб ташқи қарзининг умумий ҳажми 24 500,2 млрд долларга етган.
2020 йилнинг I ярим йиллигида давлат сектори қарздорлигининг ўсиши 1,7 млрд. долларни ташкил қилиб, умумий 17,5 млрд долларга етди. Глобал пандемия ва иқтисодий фаолликнинг пасайиши сабабли Ўзбекистоннинг суверен облигациялари қиймати фонд бозорларида биржа котировкаларининг пасайиши натижасида 2020 йилнинг бошига нисбатан камайди.  
Банклар ва иқтисодиётнинг бошқа сектор корхоналари томонидан қарз олиш ҳажмининг ошиши натижасида хусусий сектор қарздорлиги 1,4 млрд. долларга ошди.
Қайд этилишича, 2020 йилнинг I ярим йиллигида хусусий сектор томонидан умумий миқдорда 2,1 млрд. доллар қарздорлик жалб қилинди. Қарзларни жалб қилиш асосан банклар – 1,8 млрд. доллар, текстиль ва тўқимачилик сектори корхоналари – 71 млн. доллар ва иқтисодиётнинг бошқа секторлари – 154 млн. доллар томонидан амалга оширилди.
Шунингдек, ўрганилаётган давр мобайнида давлат ташқи қарзи бўйича 261 млн. доллар миқдордаги асосий қарз ва 168 млн. доллар миқдордаги фоиз тўловлари амалга оширилган.
666views0replies
0

Изоҳлар