Излаш
RUUZ

Жамият

Жорий йилда энг кўп ва энг кам никоҳ қайд этилган вилоятлар маълум қилинди

Давлат статистика қўмитаси 2020 йилнинг 8 ойлик маълумотларини эълон қилди.

835views0replies
0

Давлат хизматлари агентлиги

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 8 ойида республика бўйича 138 646 та никоҳ ҳолатлари ФҲДЁ органларида қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 22 973 тага кам.  
Жорий йилнинг 8 ойида ФҲДЁ органларида қайд этилган никоҳлар сони бўйича Фарғона – 15611 та, Самарқанд – 14282 та, Қашқадарё – 14261 та, Андижон – 13029 та ва 13011 та билан Тошкент вилоятлари юқори ўринни эгаллаган. Республика бўйича 8 ойда энг кам никоҳ ҳолатлари Навоий (4320 та) вилоятида қайд этилган.
Эслатиб ўтамиз, 15 августдан Ўзбекистонда карантин қоидалари юмшатилиб, 30 кишидан ошмаган ҳолда тўй ўтказишга рухсат берилган эди.
835views0replies
0

Изоҳлар