Излаш
RUUZ

Жамият

UZIMEI тизимда телефонни рўйхатдан ўтказишни янада мураккаблаштирди

Жисмоний шахслар учун мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш тартибига ўзгартириш киритилди.

1761views0replies
0

UzNews.uz

Мобил қурилмаларни учинчи шахсларнинг шахсий маълумотларидан (паспорт маълумотлари ва телефон рақамидан) фойдаланиш орқали рўйхатдан ўтказиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида тизим оператори томонидан мобил қурилмаларни рўйхатдан ўтказиш жараёнига ўзгартириш киритилди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасида мобил қурилмалар IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш тизими – UZIMEI’нинг расмий сайтида маълум қилинди.  
Ушбу тартибга кўра, қурилманинг IMEI-кодини/кодларини рўйхатдан ўтказишда жисмоний шахслар томонидан фойдаланиладиган абонент рақами маҳаллий мобил операторларидан ариза берувчи номига расмийлаштирилган бўлиши керак.
Яъни aгар фуқаронинг SIM-картаси ўзининг номида бўлмаса, у хориждан олиб кирган телефонини ўз номига расмийлаштира олмайди. Шунингдек, телефон рақамини бирор қариндошининг номига олган бўлса ҳам телефон расман ўша одамга тегишли ҳисобланади ва фойдалана олмайди.
UZIMEI’га кўра, «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 2 июлдаги «Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонунининг 33-моддасига мувофиқ шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. Мазкур тартибни бузганлик учун Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексининг 141-2-моддаси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 46-2-моддаси билан жавобгарлик белгилаб қўйилган».
Эслатиб ўтамиз, ижтимоий тармоқларда хориждан келган кўплаб фуқаролар ўзлари билан олиб келган мобил телефонларини рўйхатдан ўтказишмоқчи бўлганида, уларнинг номига аллақачон бошқа мобил қурилмалар UZIMEI тизимидан рўйхатдан ўтганлиги кўплаб норозиликларга сабаб бўлаётган эди.  
Ушбу масала юзасидан Давлат божхона қўмитаси томонидан бир қатор чоралар амалга оширилди. Натижада, Ўзбекистон фуқароларининг 200 га яқин паспорт расмларини телефон хотирасида сақлаб келган ва ҳар бир паспортга $5 ҳақ олган гуруҳ қўлга олинган эди.
1761views0replies
0

Изоҳлар