Спорт

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин коронавирусга чалинганини рад этди

Унинг топширган тести ижобий чиқиши ортидан “Ролан Гаррос”ни ўтказиб юборди. 

Ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин коронавирусга чалинганини рад этди
Фото:ATP

Аввалроқ теннисчи Денис Истомин коронавирусга топширган тести мусбат чиққани боис Франция очиқ чемпионати (“Ролан Гаррос”) мусобақасини ўтказиб юборгани ҳақида хабар бергандик.  

 

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси вакили билан суҳбатда теннисчи қуйидагиларни маълум қилган.

“Кеча шифокорлар келиб мендан такрорий таҳлил олиб кетишди ва тушунтиришдики, кимдир COVID-19 билан яқин орада касалланган бўлса, унда антитаначалар ҳосил бўлади. Бироқ вирус танада бўлиши мумкин. Тушуниш мумкинки, менда шундай бўлган. Шифокорнинг гапини сўзма сўз айтаман: “Сизда жуда кам миқдорда. Бироқ у мусбат натижа олиш учун етарли. Бу вируснинг эътиборли томони ҳам шунда. У гоҳида мусбат, гоҳида манфий натижа бериши мумкин. Барчаси организмнинг ҳолатига боғлиқ.

Тўғриси, ўзим ҳам бу ҳақида тўлиқ тушунмадим. Илм-фанда ҳам бунга тўлиқ жавоб йўқ. Шундай тахмин борки, қандайдир жараёнда вирус фаол бўлади ва бу таҳлилларда мусбат натижа беради. 2 кундан кейин эса акси бўлиши мумкин. Бу ҳолда вазиятни олдиндан айтиб бўлмайди. Ҳозир такрорий таҳлилнинг жавобини кутмоқдамиз. Ачинарлиси, “Roland Garros”ни ўтказиб юбораман. Бироқ бу мен касал эканимни англатмайди. Мен соппа-соғман. Шунчаки, ўша вазиятда вирус шундай кўринган. Келаси ҳафта энди бошқа турнирда иштирок этаман”, – маълум қилган Денис Истомин.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64216(+304)
Соғайганлар61423(+355)
Вафот этганлар536(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ