Излаш
RUUZ

Жамият

Қарздор ташкилотга пеня ва жарима тўловлари ҳисобига хизмат кўрсатувчи жамғарма ташкил этилди

Давлатдан қарздор бўлган ташкилотлар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик Кафолат жамғармаси маблағлари ҳисобидан қопланади.

656views0replies
0

t.me/andpress

Ҳукуматнинг тегишли қарори билан, Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича кафолат жамғармаси ташкил этилди.  
Қарорга кўра, давлат қарзи ҳисобига молиялаштирилган лойиҳа ва дастурлар бўйича қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар ўз қарз тўловларини вақтида ва тўлиқ амалга оширмаган ҳолатларда мазкур қарздорлик, биринчи навбатда Кафолат жамғармаси маблағлари, Кафолат жамғармаси маблағлари етарли бўлмаган тақдирда эса Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланади.
Кафолат жамғармаси маблағлари ва Давлат бюджети маблағлари ҳисобига қопланган қарздорлик, ҳисобланган пеня ва жарима тўловлари эса қарздор ташкилотлар ёки қайта молиялаштирувчи банклар томонидан мос равишда Кафолат жамғармаси ёки Давлат бюджетига қайтарилади.
Шунингдек, қарор билан Кафолат жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
656views0replies
0

Изоҳлар