Излаш
RUUZ

Жамият

Юнусобод туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади

"Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали Тошкент шаҳри Юнусобод тумани аҳолиси газ таъминотидан вақтинча узилиши ҳақида огоҳлантирди.

1244views0replies
0

UzNews.uz

Эртага, 23 сентябрь куни Юнусобод туманида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда "Ҳудудгаз Пойтахт" газ таъминоти филиали матбуот хизмати маълум қилди.
Хабарга кўра, 2020 йил 23 сентябрь куни “Ҳудудгаз Пойтахт” ГТФ "Ер ости газ қувурлари хизмати" томонидан тумандаги 9-мавзеда қурилаётган юқори босимли газ тақсимлаш пунктини ҳаракатдаги газ қувурида қайта улаш ишлари соат 09:00 дан 18:00 га қадар амалга оширилади.  
Шу муносабат билан, тумандаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Аҳоли истеъмолчилари:
-  “Юнусобод 6 мавзе”да 2329та хонадон
-  “Юнусобод 7 мавзе”да 2445та хонадон
-  “Ғайратий” маҳалласида 1080та хонадон
-  “Исломобод” маҳалласида 100та хонадон
-  Мойқўрҳон кўчасида жойлашган “ФВВ” коттеджлари
Улгуржи истеъмолчилари:
-  “Юнусобод 6 мавзе”даги барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Юнусобод 7 мавзе” даги барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Ғайратий” маҳалласидаги барча улгуржи истеъмолчилар 
-  “Исломобод” маҳалласидаги барча улгуржи истеъмолчилар
-  Қора Қамиш кўчасидаги “Камаз” устахонаси
-  Қора Қамиш кўчасидаги “Пиво” заводи
-  Қора Қамиш кўчасидаги “Зенит” заводи
-  “Юнусобод 7 мавзе” даги “Корзинка” супермаркети
-  “Юнусобод 10 мавзе” даги “Нон” заводи
-  “Хасанбой” даҳасидаги мактаб қозонхонаси                                                             
Юқоридаги манзилларнинг барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари табиий газ таъминотидан вақтинчалик тўхтатилади.
Табиий газ босими пасайиши эҳтимоли бўлган истеъмолчилар:
-  “Юнусобод 2,3,4,5,8,9,10,11,12,13,14,15 мавзе”лардаги барча аҳоли ва улгуржи истеъмолчилар
-  Қора Қамиш кўчасидаги “Акфа” заводи
-  “Йўлариқ” маҳалласида 507та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Кулол Қўрғон” маҳалласида 536та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Юнусобод” маҳалласида 966та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Бободехқон” маҳалласида 1006та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Отчопар 1,2” маҳаллаларида 3021та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Ҳиёбон тепа” маҳалласида 382та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Бодомзор” маҳалласида 457та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Янги тарнов” маҳалласида 998та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Боғи бўстон” маҳалласида 491та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Шайх Шивли” маҳалласида 502та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Фирдавсий” маҳалласида 1754та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Матонат” маҳалласида 3078та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Минор” маҳалласида 1548та хонадон ва барча улгуржи истеъмолчилар
-  “Юнусобод 4 мавзе”даги “НБУ” коттеджлари
-  Мойқўрғон кўчасидаги “АҚШ” элчихонаси
-  Боғишамол кўчаси, 160-уйда жойлашган “Кичик саноат зонаси”
-  Боғишамол кўчасидаги “Қимматбаҳо қоғоз фабрикаси”
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 18 сентябрь куни тумандаги 9-мавзеда қурилаётган юқори босимли газ тақсимлаш пункти туфайли аҳоли ва истеъмолчилар газдан узиб қўйилганди.
1244views0replies
0

Изоҳлар