Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

Бюджет ташкилотлари ходимларига айрим тўловларни тўлашни тўхтатиб туриш муддати узайтирилди

Аввалроқ, бу борадаги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинганди. 

1398views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “2020 йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг барқарорлигини таъминлаш ва харажатларини мақбуллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.  
Қарорга мувофиқ, бюджет ташкилотларида ишлайдиган ходимларга моддий рағбатлантириш махсус жамғармаси, ОТМларнинг моддий рағбатлантириш жамғармаси ҳамда директор жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўловлар ҳисобланишининг тўхтатиб турилиши 2020 йил 1 октябрдан 2021 йил 1 январга қадар узайтирилди (тиббиёт, тиббий-ижтимоий муассасалари, меҳрибонлик уйларидан ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг 1-3 разрядлари қўлланиладиган ходимлардан ташқари).
Шунингдек, Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилиши режалаштирилган 224 млрд 288 млн сўм харажатлар мақбуллаштирилди.
Қарорга кўра:
– Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг тасдиқланган даромадлар прогнозининг бажарилмаслиги ҳисобига харажатларнинг мақбуллаштирилган қисми – республика бюджетига;
– ушбу қарорга мувофиқ мақбуллаштирилган маблағлар – Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади. 
Қарор билан республика ва маҳаллий бюджетлардан мақбуллаштириладиган харажатлар тасдиқланди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Коронавирус инфекциясига қарши курашиш учун заҳира яратиш мақсадида 2020 йилдаги ўзбекистон республикасининг давлат бюджети харажатларини мақбуллаштириш тўғрисида”ги Ҳукумат қарори лойиҳаси эълон қилинганди.
1398views0replies
0

Изоҳлар