Излаш
RUUZ

Жамият

Россияда нолегал ўзбек мигрантлари йил охирига қадар қолиши мумкин

Бу ҳақда Ўзбекистон делегациясининг РФ ИИВ вазирининг биринчи ўринбосари A.Горов билан учрашуви доирасида маълум қилинди.

1167views0replies
0

РИА Новости / Максим Блинов

Россия ва Ўзбекистон ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида бир қатор масалалар юзасидан музокаралар ўтказиш ва аниқ келишувларга эришиш мақсадида Ўзбекистон Бош вазирининг маслаҳатчиси Меҳриддин Хайриддинов бошчилигидаги делегациянинг ташрифи доирасида Россия Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари, полиция генерал-полковниги A.Горов билан учрашуви бўлиб ўтди.
Учрашувда Россия ҳудудидаги ўзбекистонлик меҳнат мигрантларининг ҳолати, хусусан, Россия Президентининг амал қилиш муддати узайтирилиши режалаштирилаётган 2020 йил 18 апрелдаги “Россия Федерациясидаги хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолатини янги коронавирус инфекцияси кенг тарқалиши хавфи муносабати билан тартибга солиш бўйича вақтинчалик чора-тадбирлар тўғрисида”ги 274-сонли фармонига алоҳида урғу берилган.
Россия томонининг маълум қилишича, ушбу фармонга мувофиқ, Россия ҳудудида нолегал бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан (15 мартгача ёки ундан кейин) қатъи назар яшаш манзили бўйича Россия ИИВ органларига мурожаат қилиб, 2020 йилнинг 15 декабрига қадар мамлакатда бўлишни қонунийлаштириши мумкин.
Фуқароларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди.
1167views0replies
0

Изоҳлар