Криминал

Туркияга қизларни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди — видео

Шаҳина исмли фуқаро Туркияга қизларни фоҳишалик қилишга юбораётганида қўлга олинди.

Туркияга қизларни фоҳишаликка юбораётган шахс қўлга олинди — видео
Фото:Скриншот

12 сентябрь куни Дилфуза исмли шахс Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиб, Шаҳина исмли таниши уни Туркияга фоҳишалик қилишга юбораётганини маълум қилган.

 

Мурожаат ва олинган тезкор маълумотларга асосан, Тошкент шаҳар ИИББ терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси одам савдоси ва ноқонуний миграцияга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилган.

 

Дилфуза исмли фуқаро томонидан айтилган Шаҳинанинг шахсига аниқлик киритиш чоралари кўрилган.

 

Ўзини Шаҳина деб таништирган шахс аслида 1990 йилда Тошкент вилоятида туғилган Зокирова Шойиста бўлиб чиққан. У Дилфузани 14 сентябрь куни Туркиянинг Истанбул шаҳрига юбораётгани аниқланди. 

 

Зокирова Шойиста яна уч нафар қизни фоҳишаликка юбормоқчи бўлганида қўлга олинган. У қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар64811(+293)
Соғайганлар62033(+299)
Вафот этганлар542(+2)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ