Излаш
RUUZ

Жамият

ОТМларда анъанавий таълим қачондан бошланишига изоҳ берилди

Бу борада 21 сентябрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз борган.

853views0replies
0

t.me/eduuz

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бош бошқармаси бошлиғи Абдували Ҳолиқов ОТМларда ўқишнинг анъанавий шаклига қачондан ўтилиши масаласига тўхталди.
«Айни пайтда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда ОТМларда ўқишни қайси шаклда олиб бориш масаласини кўриб чиқмоқда. Лекин олий таълимни мактаб билан солиштирганда, фарқ бор. ОТМларда ўқийдиган талабаларнинг кўпчилигида ётоқхоналарда яшашга эҳтиёж бор. Бу эса ўз-ўзидан улар ўртасида оммавий йиғинларни келтириб чиқаради ва карантин қоидаларига риоя қилиш қийинлашади», деди Абдували Ҳолиқов 21 сентябрь куни Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Вазирлик расмийсининг қайд этишича, бу борада янгилик бўладиган бўлса, бу тезлик билан эълон қилинади.
853views0replies
0

Изоҳлар