Излаш
RUUZ

Жамият

UzAuto Motors нархни туширмоқчи эмас. Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят қилинган

Суд 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтади.

1513views0replies
0

autostrada.uz

UzAuto Motors АЖ Монополияга қарши курашиш қўмитасининг қарори устидан Тошкент шаҳар маъмурий судига шикоят киритди. Бу ҳақда депутат Расул Кушербаев Telegram-каналида маълум қилди.  
Таъкидланишича, суд шу йилнинг 2 октябрь куни соат 10.00 да Тошкент шаҳар маъмурий суди биносида бўлиб ўтади. 
Судда Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш бўйича 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш ҳакидаги шикоят аризаси кўриб чиқилади. 
Монополияга қарши курашиш қўмитасидаги махсус комиссиянинг 21/31-сонли иш буйича 19 августдаги қарорида UzAuto Motors АЖдан енгил автомобиллар нархининг асоссиз оширилган қисмини тушириш ва ортиқча олинган маблағни истеъмолчиларга қайтариш вазифаси юклатилган эди.
Эслатиб ўтамиз, “Миллий тикланиш” ДП раиси Алишер Қодиров ЎзЛиДеПнинг UzAuto Motors бўйича ўзи тавсия қилган Ҳукуматнинг бу масаладаги фикрини эшитмасдан шовқин кўтариш узоқни ўйламасдан иш қилишдан бошқа нарса эмаслигини маълум қилганди.
1513views0replies
0

Изоҳлар