Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонда тиббий суғурта тизими қайси вилоятдан бошланиши маълум бўлди

Ҳужжат лойиҳасига кўра, эндиликда Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади.

1292views0replies
0

PIXABAY.COM

Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат тиббий суғуртаси тизимини жорий этишга оид ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ташкил этилади. Жамғарма Кузатув кенгаши 10 нафар аъзодан иборат бўлиб, унга Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари бўйича ўринбосари раислик қилади, соғлиқни сақлаш вазири унинг ўринбосари ҳисобланади.
2021 йил 1 июлдан 2022 йил якунигача бўлган муддатда Сирдарё вилоятида давлат тиббий суғуртаси тизимини тажриба-синов тариқасида жорий этиш назарда тутилган. 
Масъул вазирлик ва идоралар раҳбарлари зиммасига лойиҳа концепцияси ва уни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасининг лозим даражада бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий масъулият юкланади.
Концепцияни амалга ошириш ва тажриба-синов лойиҳаси натижасида соғлиқни сақлаш тизимидаги самарасиз харажатлар улушини босқичма-босқич қисқартириш, тиббиёт муассасаларининг молиявий мустақиллигини ошириш ва тиббиёт ходимларини моддий рағбатлантириш механизмларини кенгайтириш, аҳолига давлат томонидан кафолатланган тиббий ёрдам кўрсатишга хусусий тиббиёт ташкилотларини жалб қилиш ҳисобига рақобат муҳитини ривожлантириш ҳамда тиббий хизматлар сифатини оширишга эришиш кутилмоқда.
1292views0replies
0

Изоҳлар