Излаш
RUUZ

Жамият

Паркент тумани ҳокимининг хизмат машинаси юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади.

817views0replies
0

UzNews.uz

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан «Mega Karer» МЧЖдан Каптива русумли автомобиль 260 млн. сўмга сотиб олингани тўғрисида хабарлар юзасидан Бош прокуратурага сўровнома юборилганини маълум қилди.
«Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.  
Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади», дейилади Агентлик хабарида.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, ҳақиқатдан ҳам Паркент тумани ҳокимлиги Каптива автомобили харид қилган ва воситачи корхона таъсисчиларидан бири туман ҳокимининг ўғли эканлигини тасдиқлаган эди.   
Хабарда сотувчи ва сотиб олувчи мансабдор шахснинг яқин қариндошлик алоқаларига алоҳида урғу берилган.
817views0replies
0

Изоҳлар