Излаш
RUUZ

Криминал

Ўғлини ДХХ ва ИИБ ходимлари калтаклаганини айтган отанинг видеомурожаатига муносабат билдирилди

Мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда

1344views0replies
0

Скриншот

Қашқадарё вилояти ИИБ матбуот хизмати Youtube ижтимоий тармоғида “Қашқадарё. Боламни ДХХ ва ИИБ ходимлари калтаклади. Қочаман деб автоҳалокатга учраб ўлди. Ёрдам беринг” сарлавҳали видеомурожаатга расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, 2020 йил 26 август куни соат 04-55 ларда Деҳқонобод тумани Айридевол МФЙ Мустақиллик кўчасида яшовчи Холмонов Элбек Шухрат ўғли ўзи бошқарувида бўлган “Кобальт” русумли, 30 В 893 UA давлат белгили автомашинасини Деҳқонобод тумани Айридевол МФЙ ҳудудидан ўтган “М-39” рақамли “Олмаота-Тошкент-Термиз” автомобиль йўлининг 1284-километрида Термиз шаҳри томондан Ғузор тумани томон ҳаракатланиб келиб, бошқарувни йўқотиб, ўзининг ҳаракат йўналишдан йўлнинг ўнг томон четига чиқиб кетиб, пастлик томон ағдарилиб, йўл-транспорт ҳодисаси содир қилган. Оқибатда, Холмонов Элбек Шухрат ўғли оғир тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича 2020 йил 26 август куни воқеа содир бўлган жойга Деҳқонобод тумани ИИБ тезкор-тергов гуруҳи чиқиб, ҳайдовчи Э.Холмоновнинг жасадини суд тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказган.
Суриштирувларда воқеа содир бўлган “М-39” рақамли йўлнинг чап томонида жойлашган “Қурилиш моллари” савдо дўконини ташқи томонига ўрнатилган видео кузатув камерасидаги тасвирлар кўздан кечирилганда, “Кобальт” русумли, 30 В 893 UA давлат белгили автомашина бирор бир транспорт воситасига тўқнашмасдан бошқарувни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб пастликка ағдарилганлиги ҳолати тасвирланган.
Мазкур ҳолат бўйича Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан 26.08.2020 йилда Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. 
Жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида марҳум Э.Холмонов воқеа содир бўлишидан олдин 2020 йил 26 август куни тунги соат 01-00 лар чамасида танишлари билан бирга тумандаги “Оқшом” номли кафега Бердиев Элбурс, Бойқобилов Жалол ва Феруз исмли танишлари билан бориб овқатланганлиги, кафеда Бердиев Элбурс билан Холмонов Элбек ва Бойқобилов Жалоллар ўзаро жанжаллашиб қолганлиги аниқланган. 
“Оқшом” кафесини кузатув камераларида Э.Холмонов ва унинг танишлари кафега борган вақти, ўтириб овқатланганлиги ва ўзаро тортишувлари тасвирга туширилган бўлиб, ушбу тасвирлардан нусха кўчирилиб, жиноят ишига қўшилган. 
Жиноят иши юзасидан тегишли шахсларга нисбатан суд тиббиёт экспертизаси кўригидан ўтказиш ҳақида қарор чиқарилиб, улар экспертиза кўригидан ўтказилган.
Мазкур жиноят иши юзасидан олиб борилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида 2020 йил 26 август куни Э.Холмонов ва унинг танишлари “Оқшом” номли кафега овқатланиш учун борган вақтида улар билан бирга икки нафар ҳуқуқ-тартибот органлар ходими ҳам бирга овқатланганлиги ва содир бўлган воқеаларга гувоҳ бўлганлиги сабабли иккала ҳуқуқ-тартибот органлар ходимига нисбатан хизмат текшируви тайинланган.
Жиноят иши юзасидан “Оқшом” номли кафеда бўлган ишчи-хизматчилар, воқеага гувоҳ бўлган шахслар аниқланиб, иш юзасидан гувоҳ тариқасида сўроқ қилинган. 
Содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан судга оид автотехника, трасология ва баҳолаш экспертизалари тайинланган.
Айни пайтда мазкур жиноят иши бўйича Деҳқонобод туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1344views0replies
0

Изоҳлар