Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда 19 ёшли қиз уйланиш ваъдасида турмаган йигитининг машинасини ёқиб юборди

Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган.

1049views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Кеча, 19 сентябрь куни Учтепа туманида 19 ёшли қашқадарёлик Ситора Г. 23 ёшли қашқадарёлик Асилбек Н.га тегишли бўлган Lacetti Gentra русумли (давлат рақами 01 A 149 LB) автомобилни ёқиб юборган.  
Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар беришича, терговолди текширувлари давомида аниқланишича, вақтинчалик Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида яшовчи Ситора Г. ва жабрланувчи ўртасида маълум вақт муҳаббат бўлган. Асилбек кейинчалик Ситорага уйланишини ваъда қилган, аммо ваъдасида турмаган. Умидсизликда қолган қиз йигитнинг автомобилига ичидан ва ташқарисидан бензин қуйиб, ёқиб юборган. Ҳодиса тафсилотлари ўрганилмоқда.
1049views0replies
0

Изоҳлар