Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Жиззахда “Матиз” ёнди. Унинг ичида қолдирилган 3 нафар бола куйиш жароҳатлари олган

Фуқаро болаларни “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетганида автомобилда ёнғин келиб чиққан.

860views0replies
0

ИИВ

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида автоуловда қолдирилган болалар куйиш жароҳатлари олган.
Маълум қилинишича, туманнинг Яккақайроғоч маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи, 1992 йил туғилган Ф.Д. акасининг 1 нафар, ўзининг эса 2 нафар фарзандини “Матиз” ичида қолдириб, яшаш жойига кириб кетганида фалокат юз берди. Ф.Д уйда бўлган вақтда автоулов ичида ёнғин юзага келиб, салонда бўлган 2018 йилда туғилган Ш.Ш.нинг танаси 100 фоиз 2- ва 3- даражали термик куйган.
Шунингдек, 2017 йилда туғилган М.Ш. танасининг 60 фоизи 1-, 2- ва 3- даражали куйган. Бундан ташқари боланинг юқори нафас йўллари 2- даражали куйган. 2019 йилда туғилган Ш.М.нинг юзи, икки қўли 2-, 3- “А” ва “Б” даражали, юқори нафас йўлларининг эса 14-16 фоизи куйган. 
Жабрланувчилар республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Жиззах филиалининг жонлантириш бўлимига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.
860views0replies
0

Изоҳлар