Излаш
RUUZ

Жамият

Фуқаролик масалаларига оид «E-Fuqaro» ИМБ тизими жорий қилинади

Фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш автоматлаштирилади.

1781views0replies
0

UzNews.uz

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасининг фуқаролиги масалаларини кўриб чиқишда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.   
Қарорга биноан, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Адлия вазирлиги ҳамда Давлат хавфсизлик хизмати «Паспорт-виза» автоматлаштирилган ахборот тизими мажмуасини модернизация қилиш орқали унинг таркибида «E-Fuqaro» идоралараро маълумотлар базасини жорий қилади. Ушбу тизимда қуйидагилар назарда тутилади:
-  фуқаролик масалалари бўйича аризаларни қабул қилиш ва уларни кўриб чиқиш билан боғлиқ тартиб-таомиллар автоматлаштирилади;
-  фуқаролик масалалари бўйича тушган аризалар идоралараро электрон ҳамкорлик йўли билан манфаатдор вазирликлар ва идоралар ўртасида кўриб чиқилади ҳамда уларга тегишли муносабат билдирилади;
-  фуқароликка қабул қилиш, уни тиклаш, ундан чиқиш ва уни йўқотиш бўйича ягона маълумотлар базаси шакллантирилади.
Қарор билан белгиланишича:
-  Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБнинг ягона буюртмачиси ва сақловчиси ҳисобланади;
-  давлат органлари ва ташкилотлари томонидан фуқароларни Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш, Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқиш ҳақидаги аризалари реал вақт режимида «E-Fuqaro» ИМБ орқали қабул қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига Давлат хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази, Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Бош прокуратура ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда доимий равишда идоралараро электрон ҳамкорлик воситаси орқали алмашинадиган маълумотларни амалдаги қонун ҳужжатлари талабларидан келиб чиққан ҳолда янгилаб бориш, олиш ва беришда фойдаланиладиган ахборот тизимларини «E-Fuqaro» ИМБ билан ўзаро мувофиқлаштириш ҳамда назорат қилиш юкланди.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Молия вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда:
фуқаролик масалалари бўйича аризаларни кўриб чиқиш учун зарур бўлган давлат божи тўловлари, давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўланган давлат божлари ва йиғимлари «Электрон ҳукумат»нинг ягона биллинг тизими орқали амалга оширилишини таъминлайди;
2021 йил 1 январга қадар — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фуқаролик масалалари бўйича мурожаатлар Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) орқали, хорижда доимий истиқомат қилаётган шахслар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги веб-сайтида жойлаштирилган интерактив консуллик хизмати орқали дастлабки ариза юбориш механизмини кейинчалик шахсан келиб мурожаат қилиш шартини инобатга олган ҳолда жорий қилади.
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «E-Fuqaro» ИМБ доирасида иштирок этувчи вазирликлар ва идораларнинг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича мазкур лойиҳани амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.
1781views0replies
0

Изоҳлар