Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Сергелида маст ҳайдовчи бошқарувни йўқотиб пиёдаларни уриб кетди

Ҳайдовчи бошқарувидаги автомобиль пиёдаларни уриб юборганидан сўнг, йўл четида тўхтаб турган Spark билан тўқнашган.

840views0replies
0

Тошкент шаҳар ИИББ

Сергелидаги йўл-транспорт ҳодисасида ҳайдовчи йўл четидаги пиёдаларни уриб кетган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ маълум қилди.  
Аниқланишича, 2020 йил 17 сентябрь куни тахминан соат 02.00 да 31 ёшли Фаррух Т. Lacetti (давлат рақами 01 B 223 ZA) русумли автомобилни маст ҳолатда Сергели тумани Чинор кўчаси бўйлаб бошқариб борган. Чинор ва Қўрғонтепа кўчалари кесишмаси яқинида бошқарувни йўқотиб, йўл четидаги дўконга тўқнашиб, сўнг четда турган икки нафар пиёдалар – 24 ёшли Муҳаммад Т. ва 22 ёшли Альфия Б.ларни уриб юбориб, йўл четида тўхтаб турган 32 ёшли Камола Н. бошқарувидаги Spark русумли (давлат рақами 01 U 854 GB) автомобилга тўқнашган. Ҳайдовчининг кўрсатмаларига кўра автомобиль тезликни ошириб ҳаракатланган.
Тезкор-тергов гуруҳи воқеа жойига етиб келиши билан гувоҳлар ҳайдовчи ЙТҲ жойини тарк этишга ҳаракат қилганлигини, аммо улар томонидан қўлга олинганини маълум қилишди. 
ЙТҲ сабабли иккала пиёдалар ҳам шифохонага етказилди. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 1-қисми бўйича жиноий иш қўзғатилди. Ҳозирги вақтда тергов олиб борилмоқда, бир қатор экспертизалар белгиланди.
840views0replies
0

Изоҳлар