Излаш
RUUZ

Коронавирус

Нурмат Отабеков дезинфекция туннеллари нега тўхтатилганига изоҳ берди

Унга кўра, дезинфекция воситалари вирус, замбуруғлар ва оддий бактерияларни йўқ қилишига шубҳа йўқ.

869views0replies
0

UzNews.uz

Бугун, 18 сентябрь куни АОКА ҳузуридаги штабда Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Нурмат Отабеков иштирокида брифинг ўтказилди. Унда Нурмат Отабеков дезинфекция туннеллар самарасизми? Унга сарфланган маблағлар энди нима бўлади, деган саволга жавоб берди.
“Пандемия бошида ҳар бир давлат ўзи билган усулни қўллай бошлади. Ўзбекистон ҳам, шунингдек AҚШ, Россия ва Франция каби бошқа кўплаб мамлакатлар анча вақт давомида дезинфекцион туннеллардан фойдаланди. Дезинфекция воситалари вирус, замбуруғлар ва оддий бактерияларни йўқ қилиши бўйича самарасига шубҳа бўлиши мумкин эмас.
Дезинфекция туннелларида вирусларни, шу жумладан коронавирусни ва бошқа микроорганизмларни йўқ қиладиган дезинфекцияловчи воситалардан фойдаланилади.
Махсус республика комиссиясининг қарори билан бинолар ва бошқа иншоотларга кириш жойларида дезинфекция туннелларини ўрнатиш тўхтатилди. Ушбу қарор Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияси билан қабул қилинди.
Олимлар вирусологларнинг тадқиқотларига асосланиб, дезинфекция туннеллари орқали дезинфекция қилиш ўртача 5-30 сонияни ташкил этади, бу вирусларни зарарсизлантириш учун этарли эмас, деган хулосага келишди.
Баъзи мамлакатларда, айниқса Италия, Сингапур ва Малайзияда дезинфекция туннелларидан фойдаланилмоқда.
Коронавирус касаллигини аниқлаш, даволаш ва олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар такомиллаштириб борилмоқда. Ўйлаймизки, вақт ўтиши билан такомиллашган ва ишлатиш учун қулай бўлган усуллар амалиётимизга кириб келади”, деган Нурмат Отабеков брифингда.
Эслатиб ўтамиз, Республика махсус комиссияси ЖССТ тавсиясига асосланиб дезинфекция туннелларини тақиқлади. Унинг ўрнига, биноларнинг кириш кисмида ташкил қилиш учун қулай жойда тери учyн антисептик эритмалари бўлган санитайзер-диспансер қурилмалари ўрнатиш амалиёти жорий этилади
869views0replies
0

Изоҳлар