Излаш
RUUZ

Жамият

Автомобилда баланд мусиқа қўйганларни жаримага тортиш таклиф қилинмоқда

ИИВ томонидан ишлаб чиқилган тегишли қонун лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

966views0replies
0

UzNews.uz

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун қўшимча жавобгарликка тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси жойлаштирилди.  
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 127-моддасига киритиладиган қўшимча киритишга биноан, аҳоли пункти ерларида транспорт воситаларининг магнитофон ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратураларидан овозини баланд қилиб фойдаланишни бузганлик учун жаримага тортиш таклиф қилинмоқда. Бунга сабаб қилиб фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиши кўрсатилган.
Жарима миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан (223 000 сўм) уч бараварига (669 000 сўм) ошириш режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларида автомобиль салонида товуш баландлиги 85 дБ дан баланд бўлмаслиги ҳамда кўпи билан 8 соат тинглаш тавсия этилган. Шу билан бир қаторда товуш баландлиги 90 дБ бўлганда 2,5 соат, 95 дБда 47 дақиқа, 100 дБда 15 дақиқа, 105 дБда 4 дақиқа, 115 дБда 28 сония, 120 дБда 9 сониядан ортиқ тинглаш инсон саломатлигига салбий таъсир қилиш ва карликка сабаб бўлиши мумкин.
Қонун лойиҳаси муҳокамаси жорий йилнинг 3 октябрига қадар давом этади.
966views0replies
0

Изоҳлар