Излаш
RUUZ

Криминал

“Қора бозор”да катта миқдордаги сохта АҚШ доллари савдосига чек қўйилди — видео

Тезкор тадбир давомида фуқародан жами 98,5 минг қалбаки АҚШ доллари мусодара қилинди.

1063views0replies
0

Скриншот

ДХХ Бухоро вилояти бошқармаси ходимларининг Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг ҳудудий бошқармаси билан ҳамкорликда ўтказган тезкор тадбири натижасида, Бухоро шаҳрида ҳам катта миқдордаги қалбаки хориж валютасининг муомалага киритилишига чек қўйилди.
Аниқланишича, мамлакатга яширинча олиб келинган сохта чет эл валютасини Тошкент шаҳрида яшовчи "Т.Х." ва "Т.М." сотиш мақсадида Бухоро шаҳрига олиб боришади. 
UzNews.uz’га маълум қилинишича, улар калбаки 88 450 АҚШ долларини 34 000 АҚШ долларига сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, уларнинг ёнида яна 10 050 сохта АҚШ доллари борлиги маълум бўлди. Тезкор тадбир давомида жами 98 500 қалбаки АҚШ доллари мусодара қилинган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
1063views0replies
0

Изоҳлар