Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

«Aвтотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш саноати тўғрисида»ги Низом қабул қилинади

Мазкур Низом Республикада автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи барча корхоналар учун тенг шароитлар яратилишини назарда тутади.

730views0replies
0

t.me/uzautomotorscom

Республикада автотранспорт воситаларини ишлаб чиқарувчи барча корхоналар учун тенг шароитлар яратилишини назарда тутувчи «Aвтотранспорт воситаларини ишлаб чиқариш саноати тўғрисида»ги Низом қабул қилинади.
Бу ҳақда Ҳукуматнинг “2020-2021 йилларда иқтисодий ўсишни тиклаш ва иқтисодиёт тармоқлари ҳамда соҳаларида тизимли таркибий ислоҳотларни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига илова қилинган 2020-2021 йилларга мўлжалланган амалий ҳаракатлар режасида белгилаб берилмоқда.
Мазкур ҳаракатлар режасида саноат ва маҳаллийлаштириш соҳасидаги қисқа муддатли чора-тадбирлар ҳам режалаштирилмоқда. Жумладан, машинасозлик соҳасида:
–  Қозоғистон тажрибасидан келиб чиққан ҳолда Озарбайжон, Тожикистон ва бошқа мамлакатларда ҳам автотранспорт воситаларининг саноат усулида йиғишни ташкил этиш бўйича ишларни жадаллаштириш;
–  электромобиллар бозорини ривожлантириш учун зарур инфратузилмани яратиш бўйича «мақсадли дастур» ишлаб чиқиш;
–  «ERP» (ишлаб чиқариш жараёни ва сотишни ҳисобини юритиш) замонавий автоматлаштирилган ҳисобот юритиш тизимини жорий этиш;
–  қишлоқ хўжалиги техникаларининг нархларини пасайтириш мақсадида, металл прокат истеъмоли учун белгиланган стандартларни қайта кўриб чиқиш;
–  қишлоқ хўжалиги техникаларининг пластмасса қисмлари, ғилдирак дискларини ишлаб чиқариш ва металл қуйиш цехини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш;
–  электротехника маҳсулотларининг экспортини ошириш мақсадида, чегарадош ҳудудларда савдо зоналарини яратиш (Тошкент, Aндижон, Фарғона, Самарқанд, Сурхондарё вилоятлари);
–  мис хом ашёсини чуқур қайта ишлаш ҳажмини 49 минг тоннагача ошириш, мисни чуқур қайта ишлаш ва юқори қўшилган қийматга эга тайёр маҳсулотни (электротехника ва бошқа соҳаларда) ишлаб чиқариш имкониятларини яратиш мақсадида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш, уларни амалга ошириш учун салоҳиятли инвесторларни жалб қилиш;
–  электротехника саноатидаги стандартларни халқаро стандартлар билан мувофиқлаштириш.
Маълумот учун, жорий йилнинг март-апрель ойларида коронавирус пандемияси билан боғлиқ ички ва ташқи чеклов чоралари натижасида 2020 йилнинг биринчи ярмида саноат ишлаб чиқаришининг пасайиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 98,1 фоизни ташкил этди.
Ташқи талабнинг қисқариши (газ ишлаб чиқариш, автомобилсозлик, тўқимачилик), импорт қилинадиган қисмларни етказиб беришни чеклаш (электротехника, фармацевтика) ва ички талабнинг қисқариши (электр энергиясини ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, маиший техника, мебель) тармоқларда ишлаб чиқариш фаоллигининг пасайишидаги асосий омиллар сифатида хизмат қилди.
730views0replies
0

Изоҳлар