Излаш
RUUZ

Жамият

Ўзбекистонга хорижлик сайёҳларнинг гуруҳ бўлиб келишига рухсат берилади

Туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилади.

770views0replies
0

Ёшлар ишлари агентлиги

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори билан, Ўзбекистон 1 октябрдан барча мамлакатлар ва барча турдаги транспортлар учун ўз чегарасини очади.
Шу муносабат билан халқаро туризмни ташкил этишга нисбатан қўлланилган чекловлар бекор қилинди.   
Шу билан бирга, туризмни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш мақсадида туристик компанияларга туристларни олиб келиш билан боғлиқ енгилликлар тақдим этилмоқда.
Ўзбекистонга хорижий давлатлар фуқаролари бўлган туристларни олиб келиш фаолияти билан шуғулланаётган туристик фирмалар улар томонидан мамлакатимизга туристик гуруҳ (5 кишидан кам ва 15 кишидан ортиқ бўлмаган ва турли касалликлар, жумладан, Covid-19 қамраб оладиган тўлиқ суғуртаси бўлиши шарти билан) сифатида ташкил этилаётган туризм саёҳатларини амалга оширишдан аввал туристларни ПЗР тест текширувидан ўтказилишини таъминлаши лозим.
Бунда ПЗР тест текшируви натижаси манфий бўлган туристларга нисбатан 14 кунлик карантинда сақлаш бўйича чеклов қўлланилмайди, улар Ўзбекистонга киришда коронавирусга текширилмайди.
Турист Ўзбекистонга кириб келган вақтда унда коронавирус аломатлари бўлса, у ўтказиш пунктида ўз ҳисобидан коронавирусга ПЗР ёки экспресс-тест ёхуд антиген текширувидан ўтиши лозим. 
Тест мусбат чиқса, сайёҳ ўз ҳисобидан карантинга олиниб, даволанишдан ўтади ёки ўз мамлакатига қайтади.
Хорижий туристлар Ўзбекистонда мавжуд карантин чекловлари ва санитария талабларига қатъий риоя этган ҳолда ҳаракатланишлари лозим. 
Бу борадаги талаблар бажарилиши туристик фирмалар зиммасига юклатилди.
770views0replies
0

Изоҳлар