Жамият

Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини очади

Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахборотида маълум қилинди.

Ўзбекистон 1 октябрдан ўз чегараларини очади
Фото:inform.kz

2020 йил 1 октябрдан Ўзбекистонга авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга тақиқ бекор қилинади. Бу ҳақда Республика махсус комиссиясининг навбатдаги ахборотида маълум қилинди. 

 

Қарорда карантин тадбирларини босқичма-босқич юмшатиш, хусусан, халқаро қатновларни тиклаш орқали аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари учун қулай шарт-шароит яратиш муҳим аҳамият касб этаётгани қайд этилган.

 

«Республика аэропортларида, темир йўл станцияларида ва чегара пунктларида шахслар ва транспорт воситаларини ҳаракатланиши бўйича бундан олдин киритилган чекловлар юмшатилиб, 2020 йил 1 октябрдан мавжуд карантин ва санитария-гигиена талабларига қатъий риоя этган ҳолда Ўзбекистон Республикасига авиация, темир йўл ва автойўл ўтказиш пунктлари орқали кириб-чиқишга рухсат берилди», дейилади махсус комиссия қарорида.

 

Махсус комиссиянинг 2020 йил 31 августдаги қарори билан тасдиқланган Коронавирус пандемияси даврида мунтазам халқаро авиақатновларни амалга ошириш тартиби тўғрисида вақтинчалик йўриқнома талаблари барча турдаги халқаро авиақатновларга ва халқаро темир йўл қатновларини амалга ошириш ҳолатларига ҳам тегишлилиги бўйича татбиқ этилиши белгиланган.

Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
Covid-19 Ўзбекистонда
Юқтирганлар63219(+224)
Соғайганлар60323(+243)
Вафот этганлар527(+3)
изоҳлар
Мавзу бўйича қизиқарли ва маъноли фикрлар қабул қилинади.
ПОХОЖИЕ ПУБЛИКАЦИИ
ГОРЯЧИЕ
ПОПУЛЯРНЫЕ
ИНТЕРЕСНЫЕ
СИЗДА ЯНГИЛИК БОРМИ? БИЗ БИЛАН БЎЛИШИНГ
ЯНГИЛИК ЮБОРИШ
ЯНГИЛИКЛАР ЛЕНТАCИ
ОММАВИЙ
ДОЛЗАРБ
ҚИЗИҚАРЛИ