Излаш
RUUZ

Жамият

Мактабда ўтилмаслиги тавсия қилинган фан ўқитувчиларининг маоши сақланади

Ушбу фан ўқитувчилари мактабда ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб этилиши белгиланди.

849views0replies
0

Халқ таълими вазирлиги

Ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ортиқча мулоқотнинг олдини олиш мақсадида Халқ таълими вазирлиги томонидан айрим фанларни ўтиш вақтинчалик тавсия этилмаслиги ҳақида аввалроқ хабар берилган эди.
ХТВ Матбуот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 28 августида Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида вилоят, шаҳар ва туман халқ таълими бўлимларига анъанавий шаклда дарс машғулотлари ўтказилмайдиган айрим фанлар педагогларига ажратилган дарс соатлари бўйича ойлик иш ҳақини сақлаш топширилган.
«Ушбу фан ўқитувчилари мактабда ўқувчиларнинг соғлигини ҳимоялаш билан боғлиқ бошқа тадбирларга жалб этилиши белгиланди. Ўқув йили бошлангунга қадар бўлган давр учун муассасанинг педагог ва бошқа ходимларига 2020/2021 ўқув йили учун шакллантирилган тарификация рўйхати ҳамда штатлар жадвали бўйича белгиланган лавозим маошидан келиб чиқиб, ойлик иш ҳақи тўлаб берилади», дейилади хабарда.
Меҳнатига соатбай ҳақ тўланадиган ўриндошлик асосида ишловчи педагог ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш эса муассасада ўқув жараёни бошлангандан кейин амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, мактабда ўтилмайдиган фанлар масофавий таълим шаклидаги телевизион дарслар орқали узатилади.
849views0replies
0

Изоҳлар