Излаш
RUUZ

Ҳодисалар

Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди — видео

Ботаника боғи қаршисида содир бўлган ЙТҲда Matiz автомашинаси ёниб кетган.

847views0replies
0

ИИВ ЙҲХББ

ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабарига кўра, Тошкентда Spark билан тўқнашган Matiz ёниб кетди.  
Дастлабки маълумотларга кўра, бугун, 17 сентябрь куни соат тахминан 18:30 ларда, Ботаника боғи қаршисида Spark ва Matiz русумли транспорт воситалари иштирокида тўқнашув содир бўлиб, Matiz автомашинаси ёниб кетган.
Оқибатда, Spark русумли автомобиль ҳайдовчиси ва йўловчиси ҳамда Matiz русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси тан жароҳати олиб шифохонага жўнатилган.
Matiz’да юзага келган ёнғин бартараф этилган. Ушбу ҳолат бўйича дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
847views0replies
0

Изоҳлар