Излаш
RUUZ

Иқтисодиёт

1 сентябрь ҳолатига муомаладаги жами банк карталари сони маълум қилинди

Карталар сони 1 млн.тадан ошган банклар 7 тани ташкил қилиб, улар жами карталарнинг 73,3 фоизини муомалага чиқаришган.

602views0replies
0

UzNews.uz

Марказий банк 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига муомаладаги банк пластик карталари, терминаллар, банкомат ва инфокиосклар ҳамда 2020 йил январь-август ойлари давомида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар тўғрисидаги маълумотни эълон қилди.
Унга кщра, 2020 йил 1 сентябрь ҳолатига муомаладаги жами банк карталари сони 23 641 082 тага етган.
Шундан, карталар сони 1 млн.тадан ошган банклар 7 тани ташкил қилиб, улар жами карталарнинг 73,3%ини (17,3 млн.та) муомалага чиқаришган.
Муомалага энг кўп карта чиқарган банклар:
1. Халқ банки – 5,24 млн.та;
2. Агробанк – 2.96 млн.та;
3. Миллийбанк – 2.65 млн.та;
4. Ипотека-банк – 2.36 млн.та;
5. Асакабанк – 1,92 млн.та;
6. Саноатқурилишбанк  – 1.16 млн.та;
7. Ипак йўли банки  – 1,03 млн.та.
Шунингдек, жами ўрнатилган тўлов терминаллари сони – 444 266та, банкомат ва инфокиосклар сони – 11 297та.
2020 йилнинг январь-август ойларида тўлов терминаллари орқали тушган тушумлар 50 млрд 28 млн 620 минг сўмни ташкил қилади.
602views0replies
0

Изоҳлар