Излаш
RUUZ

Об-ҳаво

Бугун Тошкентда шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда

Шаҳар аҳолиси шамолнинг дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилди.

897views0replies
0

Telegram

“Гидрометеорология хизмати маркази”нинг маълумотига кўра, бугун Тошкент шаҳрида шамол ва қисқа муддатли ёмғир кутилмоқда. Шамол тезлиги 12-17 м/с гача етиши мумкин. 
Шамол дарахтлар ва шохларни синдириши, мустаҳкам ўрнатилмаган конструкцияларни ўрнидан қўзғатиши мумкин. Бундан уларнинг остидаги одамлар ва автотранспорт воситаларига шикаст етиши мумкин. 
«Барча тошкентликлар ва пойтахтимиз меҳмонларидан кучли шамол кузатилганида кўчада ҳаракатланмасликларини,  автомобилларини дарахтлар ва бошқа турли мустаҳкам бўлмаган конструкциялардан узоқроқ, хавфсиз жойга қўйишларини сўраймиз. 
Ўзингиз ва мулкингизни бахтсиз ҳодисалардан  асранг», дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабарида.
897views0replies
0

Изоҳлар